<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><lyrics>[V1]
 Мен Сенинг ортингдан боришим учун
 Ўлмас мухаббат билан севишим учун,
 Отам хузурига киришим учун,
 Сен менга ёрдам бергин Исо Масихим.
 Исо Масихим (2М)
 Сен менга ёрдам бергин Исо Масихим!

[V2]
 Бир умр Сен бизга Мададкор бўлдинг,
 Шайтондан асрадинг, Халоскор бўлдинг.
 Бизнинг гуноҳлар учун Сен хочда ўлдинг.
 Хаммаси учун раҳмат Исо Масихим!
 Исо Масихим (2М)
 Хаммаси учун раҳмат Исо Масихим!

[V3]
 Сени азобладилар кўп имонсизлар,
 Хочга михладилар кўзи ожизлар,
 Сен тамон отдилар хақорат сўзлар,
 Сен уларни кечирдинг Исо Масихим!
 Исо Масихим (2М)
 Сен уларни кечирдинг, Исо Масихим!

[V4]
 Сен яна тирилдинг, бархаётдирсан!
 Мухаббат йўлидирсан, ҳақиқатдирсан!
 Сен азал бордирсан, абад бордирсан!
 Сен бизларни покладинг Исо Масихим!
 Исо Масихим (2М)
 Сен бизларни покладинг Исо Масихим!</lyrics>
<title>Мен Сенинг ортингдан боришим учун ҲС44</title>
<hymn_number>44</hymn_number>
</song>